— Турмуш уртоғим ажрашиш учун судга ариза топширган. Ҳозирда 2 ойлик хомиладорман. Ушбу ҳолда эрим мен билан ажраша оладими?
Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева маълум қилди.
— Оила кодексининг 39-моддасига мувофиқ, хотинининг ҳомиладорлик вақтида ва бола туғилганидан кейин бир йил мобайнида эр хотинининг розилигисиз никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга ҳақли эмас. Мазкур қоида бола ўлик туғилган ёки бир ёшга тўлмай вафот этган ҳолларга ҳам татбиқ этилади.
Хотиннинг никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга розилиги бўлмаган ҳолларда, судья даъво аризасини қабул қилишни рад этади, агар у қабул қилинган бўлса, суд Фуқаролик процессцал кодекси талаблари асосан аризани кўрмасдан қолдиради.