Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 390 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Байт Лаҳия, Жабалия лагери, Рафаҳ ва Хон Юнисга ҳужум қилди. Кун давомида 143 киши ҳалок бўлди, улардан 132 нафари сектор шимолида. Уруш бошланганидан буён 43 163 киши шаҳид бўлди.
▪️Ғазо шимолидаги Байт Лаҳия шаҳридаги турар-жой биноларига икки марта йирик ишғол ҳужуми натижасида 112 киши ҳалок бўлди, яна 40 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланади.
▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Наблус, Қалқиля, Шуафат лагери, Байтлаҳм ва Ал-Халилда оммавий ҳужумлар уюштирмоқда. Ўнлаб фаластинликлар ҳибсга олинган.
▪️ “Ҳизбуллоҳ” Исроилга қарши 36 та ҳарбий амалиёт ўтказди. Байт Хилел базаси ва Кирят Шмона, Наҳария, Кфар Ювал, Мааян Баруч ва Мирон аҳоли пунктларига зарбалар берилди. Шу соатларда Ҳайфа, Тел-Авив ва Нетанияда сиреналар янгради.
▪️Исроил армияси “қора октябр”да 80 та фуқароси, жумладан, 64 та ҳарбий хизматчи ва полициячи, 19 та келгинди яҳудий ўлганини тасдиқлади. Уларнинг 33 таси Ливан жанубида, 19 таси Ғазо секторида йўқ қилинган.
▪️Ироқ қаршилик кучлари босиб олинган ҳудудлар шимолидаги ҳарбий объектга ҳужум қилди.
▪️Исроил бомбардимонлари натижасида 24 соат ичида бутун Ливан бўйлаб 77 киши ҳалок бўлди. 2023 йил 8 октябрдан буён ҳалок бўлган ливанликлар сони 2 792 нафарга етди.
▪️Бир неча ой ичида Исроилнинг Ливанга ҳужумлари оқибатида 100 дан зиёд бола ҳалок бўлди. Ҳар куни ўртача икки бола қурбон бўлмоқда.
▪️Дунё бўйлаб минглаб ёзувчилар Исроил маданият муассасаларига нисбатан энг йирик бойкот ваъда қилинган хатга имзо чекишди.
▪️Франция президенти Макрон Марокаш парламентида сўзлаган нутқида “ҲАМАС ваҳший ташкилот ва Исроил ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга” деди. Унинг сўзлари олқишлар билан кутиб олинди.