Бугун 29 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

"Ҳизбуллоҳ" Исроил аскарларига 250 та снаряд отди

"Ҳизбуллоҳ" Исроил аскарларига 250 та снаряд отди

Сўнгги 24 соат ичида "Ҳизбуллоҳ" Ливандан тахминан 250 та снаряд отган.

Associated Press ҳарбий қоидаларга мувофиқ исмини ошкор қилмаслик шарти билан гапирган Исроил ҳарбий амалдорига таяниб хабар бермоқда.

Амалдорнинг таъкидлашича, снарядларнинг аксарияти Ливан жанубида фаолият юритаётган Исроил аскарларига қаратилган бўлиб, улардан фақат 23 таси Исроил чегарасини кесиб ўтган. Шимолий Исроилда сиреналар доимий равишда чалиниб, Ҳизбуллоҳ ва Эрондан келаётган снарядлар ҳақида огоҳлантирмоқда.

Исроил ҳарбийлари "Ҳизбуллоҳ"нинг ракета отишмаларида камида тўққиз аскар яраланганини, улардан иккитасининг аҳволи оғир эканлигини маълум қилди.

Киритилди: Бугун 10:35. Ўқилди: 468 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!