“Ҳизбуллоҳ”нинг янги бош котиби этиб Насруллоҳнинг ўринбосари Наим Қосим тайинланди. Бу ҳақда AP нашри хабар берди.
Маълумот учун, 70 ёшли Қосим ташкилотнинг асосчилари ва ғоявий мафкурасининг ижодкорларидан бири ҳисобланади. Бироқ унинг сўнгги йиллардаги асосий фаолияти таълим ва маданият соҳасига қаратилган бўлган.
“Ҳизбуллоҳ”нинг янги бош котиби Наим Қосим Ливаннинг жанубидаги Кфар Қила қишлоғида туғилган бўлиб, 1992 йилдан бери “Ҳизбуллоҳ” бош котибининг ўринбосари лавозимини эгаллаб келмоқда.
Айтилишича, У оммавий ахборот воситаларига тез-тез интервьюлар бериб, ташкилотнинг “оммавий қиёфаси” сифатида танилган.
Маълумотларга кўра, 2004 йилда у “Ҳизбуллоҳ” ҳақида “Ҳизбуллоҳ: Ички тарих” номли китоб ёзган ва бу асар бир неча тилларга таржима қилинган.