Исроил ҳаво ҳужумида ҳалок бўлган Ливан "Ҳизбуллоҳ" ҳаракати бош котиби Ҳасан Насруллоҳнинг дафн маросими жума куни бўлиб ўтади.
Бу ҳақда Исроилнинг Kan радиостанцияси хабар берди.
23 сентябрь куни Исроил "Ҳизбуллоҳ" тузилмаларига қарши "Шимолнинг ўқлари" операциясини бошлаб юборди ва бу операция давомида ҳаракатнинг ҳарбий нишонларига кенг кўламли ҳаво ҳужумлари уюштирди.
27 сентабрдаги ҳужумлардан бири натижасида Насрулло Байрутда ўлдирилган. Ҳаракат унинг ўлимини тасдиқлади ва Исроилга қарши туришни давом эттиришга ваъда берди.