Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳиндистоннинг бир штати хавфли вирус туфайли карантин эълон қилди

Ҳиндистоннинг бир штати хавфли вирус туфайли карантин эълон қилди

Ҳиндистон жанубидаги Керала штатида хавфли Нипах вируси аниқлангани сабабли ниқоб режими жорий этилди.

Hindustan Times нашрининг хабар беришича, махсус режим жорий этиш тўғрисидаги қарор 23 ёшли талаба ўлимидан сўнг қабул қилинган. Йигит 9 сентябрь куни маҳаллий шифохоналардан бирида вафот этган. Икки тадқиқот лабораторияси унда вирус борлигини тасдиқлади. Ҳозирда соғлиқни сақлаш ходимлари унинг саёҳат йўналишини текширмоқда ва у билан алоқада бўлган одамларни қидирмоқда.

Штат оммавий тадбирларни ўтказишни тақиқлади, театрлар ва таълим муассасалари ёпилди. Маҳаллий аҳолига хавфсизлик протоколларига риоя қилиш бўйича кўрсатма берилди, деб хабар берди Hindustan Times.

Нипах вируси биринчи марта 1998 йилда Малайзиядаги чўчқачилик фермасида топилган. Кейин Сингапур, Ҳиндистон ва Бангладешда авж олди. Инфекция одамларга ҳайвонлардан юқади. Юқтирилган одам, ўз навбатида, вирусни бошқа одамларга юқтиради. Инфекцияланганда ўлим даражаси 90% га етиши мумкин.

Олимлар Нипах вирусига қарши курашувчи экспериментал антикор яратишга муваффақ бўлгани ҳақида аввал хабар берилган эди. Ривожланишда АҚШнинг бир қанча академик марказлари иштирок этди.

Киритилди: 11:31 17.09.2024. Ўқилди: 481 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!