Бугун 6 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Ҳиндистондаги портлашда 18 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистондаги портлашда 18 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг шимоли-шарқидаги Мегхалая штатидаги хусусий кўмир конида содир бўлган портлаш оқибатида камида 18 ишчи ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Press Trust of India агентлиги маҳаллий полицияга таяниб хабар бермоқда.

Ҳодиса тоғли Шарқий Жантиа тепаликлари ҳудудида ноқонуний фаолият юритаётган конда содир бўлган. Портлаш жойида 18 кишининг жасади топилган ва улардан бири қутқарилган. Агентлик маълумотларига кўра, яна бир неча киши вайроналар остида кўмилган бўлиши мумкин.

Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Киритилди: Бугун 07:45. Ўқилди: 290 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!