Ҳиндистоннинг Aпеагон қишлоғида қоплон фермер ва ўғлини тентиради. Бу ҳақда Yahoo News хабар бермоқда.
Манбага кўра, 16 ноябрь, душанба куни 52 ёшли Aшок Aуте ва унинг 27 ёшли ўғли Кришна Aуте фермага ишлашга кетишган. Кечқурун эса уйга қайтишмаган. Қариндошлар уларни излай бошлашган ва ўрмон хўжалиги вакилларига хабар беришган.
Кейинчалик фермада ҳиндистонлик эркак ва унинг ўғлининг жасадлари леопард ҳужуми излари билан топилган.
Ўрмон хўжалиги бўлими вакиллари йиртқични ушлаш учун ҳудудга камералар ва қопқонлар ўрнатишга қарор қилишди. Қурбонларнинг оиласига қонун ҳужжатларига мувофиқ товон пули тўланади.