Махараштра штатида Индраяни дарёси устидаги кўприк қулаб тушди. AP ахборот агентлиги маълумотига кўра, камида 4 киши ҳалок бўлган, яна 32 киши жароҳат олган.
Кўприк устида ўнлаб сайёҳлар бўлган — уларнинг бир қисми дарёга тушиб кетган ва бедарак йўқолган. Олти киши қутқарилган, қутқарув ишлари давом этмоқда.