Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳиндистонда коронавирус: Мусулмонлар шифохоналарга олинмаяпти

A A A
Ҳиндистонда коронавирус: Мусулмонлар шифохоналарга олинмаяпти

Ҳиндистонда коронавирус билан касалланаётган инсонлар сони тезлик билан кўпаётгани учун иқтидордаги миллатчи Ҳиндистон халқ партияси (БЖП) аъзолари, мусулмонларни коронавирус тарқатишда айбламоқда.

Euronews​ нашрининг хабар беришича, ҳинд ҳукумати мамлакатдаги Covid-19​ воқеаларининг катта қисмини мусулмон жамоаларининг март ойи бошида ташкиллаштирган диний йиғилиши билан боғлиқ эканлигига ишонмоқда.

Сўнгги ойларда ислом динига қарши нафрат ортган Ҳиндистонда, коронавирус эпидемияси натижасида яна мусулмонлар нишонга олиниши мумкинлигидан халқаро ҳамжамият ташвиш билдирмоқда.

Уттар Прадешир штатидаги касалхоналар Коронавирус аниқланган мусулмонлар шифохонага қабул қилинмаслиги борасида рекламалар чоп этмоқда.

Ўтган ҳафта маҳаллий ОАВлар, Жарканд штатида ҳомиладор мусулмон аёл коронавирус тарқатилганлиги айби билан шифохона ходимлари томонидан калтакланганлиги сабабли ҳомиласидан айрилганлиги борасида хабарлар тарқатган эди.

Киритилди: 06:00 26.04.2020. Ўқилди: 4516 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар