Ҳиндистонда келин тўй маросими пайтида вафот этди. Бироқ, оилалар тўйни тўхтатмасликка қарор қилишди ва куёв ҳамда марҳума келиннинг синглиси ўртасида никоҳ тузишди, деб ёзади "India.com".
Ҳодиса Самаспур қишлоғида содир бўлган. Жуфтлик тўй маросимига тайёргарлик кўраётган эди, аммо келин тўсатдан вафот этди. Уни текширишга келган шифокор юраги тўхтаганини айтиб, ўлимни эълон қилди.
«Биз ҳозирги вазиятда нима қилишимизни билмасдик. Маслаҳатлашгандан сўнг, оилалар синглисини турмушга бериш тўғрисида қарорга келишди», - деди қизларнинг укаси.
“Бу бизнинг оиламиз учун оғир синов бўлди. Биринчи қизи бир хонада ўлик ҳолда ётар, иккинчиси эса бошқа хонада турмушга чиқарди. Биз ҳеч қачон бундай туйғуларни бошдан кечирмаганмиз», – деди опа-сингилларнинг яқин қариндоши.