Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ҳиндистонда эркак хотини ва қизини қутқариш учун қоплонни қўллари билан ўлдирди

Ҳиндистонда эркак хотини ва қизини қутқариш учун қоплонни  қўллари билан ўлдирди

Ҳиндистоннинг Карнатака штатида Ражагопар Наик исмли эркак рафиқаси ва қизини қутқариш учун қоплонни қўллари билан ўлдирди. Бу ҳақда «Newsflare» хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, оила тўйдан велосипедда қайтаётганда ҳужум қилган йиртқич аёлнинг оёқларидан тишламоқчи бўлган. Натижада учаласи ҳам велосипеддан йиқилиб тушган. 

Наик йиртқични хотинидан узоқлаштиришга муваффақ бўлган, кейин қоплон эркакнинг ўзига ташланган. 

«У менинг устимга сакради ва қўлларим ҳамда бўйнимни тишламоқчи бўлди. Ўзимни қўлларим билан ҳимоя қилиб, уни ерга ётқиздимда тиззам билан ўлдирдим», деди эркак. 

Жанг пайтида боши, қўллари ва бўйнидан жароҳатланган Наик касалхонага ётқизилган. Ўрмон ҳамжамияти вакилларининг сўзларига кўра, ўлдирилган қоплон илгари камида уч кишига ҳужум қилган.

Киритилди: 22:00 01.03.2021. Ўқилди: 4472 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!