Бугун 27 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ҳиндистон Хитой фуқароларига сайёҳлик визаларини қайта беради

Ҳиндистон Хитой фуқароларига сайёҳлик визаларини қайта беради

Ҳиндистон жорий йилнинг 24 июль санасидан бошлаб Хитой фуқаролари учун сайёҳлик визаларини қайта беришни бошлайди. Бу ҳақда мамлакатнинг Хитойдаги элчихонаси маълум қилди. Виза бериш амалиёти сўнгги уч йилдан ортиқ вақт мобайнида илк марта тикланмоқда.

Ҳиндистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар 2020 йилда Ҳимолай чегарасида юз берган ҳарбий тўқнашувдан сўнг кескинлашган эди. Ҳодиса ортидан Ҳиндистон Хитой сармояларига чекловлар жорий қилди, юзлаб хитойлик иловаларни тақиқлади ҳамда авиақатновларни қисқартирди.

Хитой ҳам ўша даврда Ҳиндистон ва бошқа давлатлар фуқароларига виза беришни тўхтатган, бироқ 2022 йилда COVID-19 пандемияси сабаб жорий этилган чекловларни бекор қилиб, талабалар ва бизнес сафарлар учун визаларни қайта тиклаганди.

Икки мамлакат ўртасида муносабатлар аста-секин яхшиланмоқда. Ўтган йили Хитой раҳбари Си Сзинпин ва Ҳиндистон бош вазири Нарендро Моди ўртасида Россияда юзма-юз учрашув бўлиб ўтган.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Гуо Жиакуннинг айтишича, Пекин ушбу ижобий қадамни қайд этган ва икки мамлакат ўртасида алоқаларни яхшилашга тайёр.

Киритилди: 15:55 23.07.2025. Ўқилди: 760 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!