2023 йилда Ҳиндистон G20га раислик қилади ва Япония G7 саммитига мезбонлик қилади.
Йил давомида Ҳиндистон 50 та шаҳарда 200 дан ортиқ тадбир ўтказиш ниятида. Бундан ташқари, Ҳиндистондаги G20 саммитида Африка Иттифоқини гуруҳга аъзолик масаласи кўриб чиқилади.
Қайд этилишича, 2023 йилда ҳинд-япон ҳамкорлигининг роли айниқса муҳим бўлади, чунки бу Хитойнинг минтақадаги таъсири кучайишига биргаликда жавоб бўлади.
Аввалроқ Япония ва Ҳиндистон қуролли кучлари 2023 йил 16-26 январь кунлари илк бор қўшма ҳаво машғулотларини ўтказиши хабар қилинган эди, бу ҳам Ҳиндистон-Япония ҳарбий ҳамкорлиги яқинда кенгайганидан далолат беради.