Бугун 27 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Ҳиндистон ТИВ: БРИКС мамлакатлари Яқин Шарқдаги низо бўйича ҳали ягона позицияга кела олмади

Ҳиндистон ТИВ: БРИКС мамлакатлари Яқин Шарқдаги низо бўйича ҳали ягона позицияга кела олмади

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Рандхир Жайсвал БРИКС давлатлари Яқин Шарқдаги низо бўйича ҳозирча ягона позицияни ишлаб чиқа олмаганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, муҳокамалар давом этмоқда.

Бу ҳақда "РИА Новости" хабар бермоқда.

«Бизда турлича фикрлар мавжудлиги сабабли, ҳозирча ягона позицияни шакллантиришнинг иложи бўлмади», — деди Жайсвал.

У бирлашма ичида консенсус (келишув) тамойили амал қилишини ва баъзи иштирокчилар низога бевосита жалб қилинганини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 19:11. Ўқилди: 301 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!