Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳиндистон Покистон билан зиддият туфайли ёпилган 32 аэропортни қайта очди

Ҳиндистон Покистон билан зиддият туфайли ёпилган 32 аэропортни қайта очди

Ҳиндистон мамлакат шимоли ва ғарбида аввалроқ Покистон билан зиддият туфайли ёпилган 32 та аэропортни очди, деб хабар бермоқда News18 телеканали.

Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Сунил Бартвал Жамму ва Кашмирдаги Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги тўқнашув чизиғида кеча тинч ўтганини ва воқеа содир бўлгани ҳақида хабар берилмаганини айтди.

Аввалроқ Ҳиндистон расмийлари Покистон билан муносабатлар кескинлашгани сабабли мамлакатдаги 487 та аэропортдан 32 таси ёпилганини маълум қилган эди.

6 май куни кечқурун Ҳиндистон “Синдур” ҳарбий операцияси ўтказилишини эълон қилди, унинг доирасида мамлакат қуролли кучлари Покистон ва Кашмирнинг Покистон қисмидаги тўққизта “террорчилик инфратузилмаси” объектларига ракета зарбалари берди. Бунга жавобан Покистон ҳарбийлари Ҳиндистоннинг бешта шаҳрига зарбалар берди. Шундан сўнг томонлар зарбалар алмашишда давом этишди. 10 май куни томонлар ўт очишни тўхтатишга келишиб олдилар.

Киритилди: 15:41 12.05.2025. Ўқилди: 477 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!