Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги Су-30МКИ учун 240 та двигатель сотиб олиш бўйича шартнома имзолади

Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги Су-30МКИ учун 240 та двигатель сотиб олиш бўйича шартнома имзолади

Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-30МКИ қирувчи самолётлари учун 240 та янги самолёт двигателларини харид қилиш бўйича шартнома имзолади.

Бу ҳақда департамент Жанубий Осиё республикаси ҳукуматининг расмий ахборот сайтида маълум қилди.

“Мудофаа вазирлиги Hindustan Aeronautics Limited (HAL) компанияси билан Су-30МКИ самолётлари учун қиймати 26 миллиард рупийдан (310 миллион доллар) ортиқ бўлган 240 дона AL-31FP самолёт двигателларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолади", — дейилади хабарда.

Агентлик маълумотларига кўра, бу самолёт двигателлари HALнинг Koraput Division компанияси томонидан ишлаб чиқарилади ва "Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларининг мамлакат мудофаа қобилиятини таъминлаш учун Су-30 флотининг оператив тайёргарлигини сақлаш талабини қондириши” кутилмоқда. "HAL шартномавий етказиб бериш жадвалига мувофиқ йилига 30 та самолёт двигателини етказиб беради. Барча 240 та двигателни етказиб бериш кейинги саккиз йил ичида якунланади", - дея маълум қилди Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги.

Ишлаб чиқариш жараёнида HAL мамлакат мудофаа саноати, жумладан, давлат ва хусусий корхоналарнинг ёрдамига таянади.

Киритилди: 17:34 09.09.2024. Ўқилди: 1012 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!