Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Ҳиндистон Москванинг илтимосларини эътиборсиз қолдирди

 Ҳиндистон Москванинг илтимосларини эътиборсиз қолдирди

Ҳиндистон Россия сўровларига қарамай, Украинага артиллерия снарядларини етказиб беришни тўхтатгани йўқ, деб хабар бермоқда Reuters манбаларга таяниб. Айтилишича, Москва бу масалани Ню-Деҳли билан камида икки марта муҳокама қилган, аммо етказиб бериш давом этмоқда.

Ўқ-дорилар Киевга Чехия ва Италия каби Европа давлатлари орқали етказилади. Шунингдек, снарядларни ишлаб чиқариш учун ҳинд компонентларини Испания ва Словения орқали етказиб бериш мумкин.

Агентлик маълумотларига кўра, Ҳиндистон давлат корхоналари Украина учун ўқ-дорилар ишлаб чиқариш билан шуғулланади, бу эса Москвада хавотир уйғотган.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳиндистонлик ҳамкасби билан музокаралар чоғида бу масалани кўтарди.

Уруш пайтида Россия ҳам, Украина ҳам артиллерия снарядлари этишмаслигига дуч келди.

Москва ўз ишлаб чиқаришини кўпайтириш ва Шимолий Корея ва Эрондан таъминот олиш орқали камомадни қоплашга ҳаракат қилмоқда, Украина эса Ғарб давлатларининг ёрдамига таянмоқда.

Киритилди: Бугун 15:16. Ўқилди: 764 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!