Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ҳиндистон деҳқонлари пойтахтга юриш қилмоқда

A A A
Ҳиндистон деҳқонлари пойтахтга юриш қилмоқда

Норозилик билдирган ҳинд фермерлари вакиллари Нью-Деҳлига юришларини давом эттиришларини айтишди, деб хабар бермоқда Reuters.

Кеча, 19 февраль куни кечқурун улар қишлоқ хўжалигининг айрим маҳсулотларини давлат томонидан харид қилиш учун кафолатланган нархларни жорий этиш бўйича ҳукумат таклиф қилган режасини рад этишди. Улар бу вариант «уларнинг манфаатларига мос келмаслигини» таъкидладилар.

Фермерлар ғалла, маккажўхори, пахта, ловия харид қилиш учун кафолатланган нархлар жорий этилишини талаб қилмоқда. Бундай норозилик намойишлари Ҳиндистонда биринчи марта содир бўлаётгани йўқ: фермерлар 2020 ва 2021 йилларда ҳам норозилик билдиришган. Ҳозирги норозилик намойишлари 12 февралда бошланган.

Киритилди: 21:27 20.02.2024. Ўқилди: 1698 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда