Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ҳинд ҳукумати 100 дан ортиқ фармкомпанияни жазолади

A A A
Ҳинд ҳукумати 100 дан ортиқ фармкомпанияни жазолади

Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазири Мансух Мандавиянинг айтишича, мамлакатдаги 100 дан ортиқ фармацевтик компаниялар жазоланди.

Йўтал сиропидан ўлим ҳолатлари сабабли 31 та завод фаолияти тўхтатилди, 50 та фармкомпания маҳсулотлари йўқ қилинди ва лицензияси тортиб олинди.

Ҳиндистон дори экспорт қилиш бўйича етакчилардандир. Масалан, ўтган йили 24 млрд. доллардан ортиқ дорилар экспорт қилинган. Аммо ҳозир айнан йўтал сиропи экспортдан олдин синовдан ўтказилиши шарт қилиб қўйилган.

Аввалроқ болалар ўлимига сабаб бўлган йўтал сиропларини ишлаб чиқарган ҳинд компанияси заҳарли саноат моддасидан фойдалангани ошкор бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили охирида “ДОК-1 Макс” дори воситаси оқибатида 19 (баъзи манбаларда ундан ҳам кўпроқ) бола вафот этганди.

Январ ойида Ўзбекистонда болалар ўлимига алоқадорликда айбланиб, тўрт киши, жумладан Marion дори-дармонларини импорт қилган компаниянинг икки раҳбари ҳибсга олинган.

Киритилди: 15:15 12.07.2023. Ўқилди: 1421 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!