Бугун 14 январь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

“Ҳимоя ордери“ни вояга етмаган шахслар ҳам олиши мумкинми?

“Ҳимоя ордери“ни вояга етмаган шахслар ҳам олиши мумкинми?

Ҳуқуқий муносабат

Энди тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар my.gov.uz портали орқали “Ҳимоя ордери“ни олишга онлайн ариза топширишлари мумкин.

Хўш, аслида кимлар “Ҳимоя ордери”ни олиши мумкин бўлади? Мурожаатлар қандай кўриб чиқилади?

Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси ходими Имомали Туев бу бўйича тушунтириш берди:

– “Ҳимоя ордери” мурожаати профилактика инспекторига тақдим этилган вақтдан бошлаб 24 соат ичида кўриб чиқилади. Ҳимоя ордери зўравонлик содир этган шахсга нисбатан бир қатор чекловлар қўяди. “Ҳимоя ордери”ни зўравонликка ёки тазйиққа учраган аёллар, вояга етмаганлар олиши мумкин. Бунда ички ишлар органлари (ИИБ), маҳалла фуқаролар йиғини, хотин-қизлар масалалари бўйича комиссия ҳамда туман(шаҳар) прокуратурасига мурожаат қилишлари мумкин.

Мурожаат ариза ёзиш орқали ёки оғзаки топширилиши мумкин. Жабрланувчи ёки унинг яқин қариндошлари, қонуний вакиллари Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали, жумладан, my.gov.uz орқали онлайн мурожаат қилишлари мумкин.

Профилактика инспектори ички ишлар органлари навбатчилик қисмлари томонидан тақдим этилган ёки ЙИДПХ орқали келиб тушган мурожаатлар ва хабарларни 24 соат мобайнида ўрганиб чиқади. Ҳимоя ордери 30 кунга берилади ҳамда берилган кундан бошлаб кучга киради.

Киритилди: 16:55 13.01.2025. Ўқилди: 344 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!