Бугун 4 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳайратли воқеа: Ўрта Ер денгизидаги орол оппоқ қор билан қопланди

A A A
Ҳайратли воқеа: Ўрта Ер денгизидаги орол оппоқ қор билан қопланди

Ўрта Ер денгизида жойлашган турли оролларда ҳатто қишда ҳам тузукроқ қор ёғмайди. Аммо 14 май санасида, тунда Францияга тегишли Корсика ороли ноқулай об-ҳаво туфайли қор ёғиб, орол бутунлай қор билан қопланган.

Бу ҳақда маҳаллий BFMTV телеканали хабар берган.

Оролдаги Аяччо ва Бастия шаҳарлари орасидаги йўлнинг довон қисми музлагани учун хавфлилик туфайли вақтинчалик ёпиб қўйилган.

Орол маъмурияти йўлларни қорлардан тозалаш учун барча чораларни кўрган ва кеча 15 май куни тушда йўлларда ҳаракатланиш қайта тикланган.

Ёққан қорнинг қалинлиги жойларда 3-5 см.га етган.

Бу, қиш-ёз анча илиқ об-ҳаво ҳукм сурадиган Ўрта Ер денгизидаги орол учун ноёб ҳодиса дейишмоқда ҳодиса гувоҳлари, ижтимоий тармоқларда ҳодиса тасвирланган суратларни жойлаб.

Manba: zarnews.uz

Киритилди: 08:00 17.05.2019. Ўқилди: 3585 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!