Сурияда ҳокимият тепасига келган “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” гуруҳи етакчиси Аҳмад аш-Шараа миллий мулоқот конференциясида гуруҳнинг тарқатилишини эълон қилишини маълум қилди.
Шу билан бирга, у Аl Arabiya телеканалига берган интервюсида Сурияда қонуний сайловларни ўтказиш тўрт йилгача вақт олиши мумкинлигини таъкидлади.
Аҳмад аш-Шараа сайловларни ўтказишдан аввал аҳолини умумий рўйхатга олиш жараёнини амалга ошириш кераклигини тушунтирди. Унинг сўзларига кўра, Сурийянинг янги конституциясини ишлаб чиқиш жараёни уч йилгача давом этади. Шунингдек, янги ҳукумат раҳбари сурияликлар бир йил ичида давлат бошқаруви соҳасида ижобий ўзгаришларни кўришни бошлашларини ваъда қилди.