“Ўзгидромет” ахборотига кўра, 9—14 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига шимолдан босқичма-босқич совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.
9 декабрь куни республиканинг марказий ва шарқий вилоятларида, 10 декабрда шимолий ва чўл ҳудудларида, 11 декабрда республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида кучли бўлади.
Ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб боради ва 12—14 декабрь кунлари кечаси 10-13 даража, кундузи 5-8 даража совуққача, шимолда кечаси 17-20 даража, кундузи 9-12 даража совуққача пасаяди.
Ҳарорат совиб кетиши ҳолати аномал даражага қачон ўтиши ҳақида иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов тушунтириш берди.
Иқлимшуноснинг айтишича, аномал совуққа таъриф Вазирлар Маҳкамасининг 501-сонли қарорида қайд этилган.
Аномал совуқ об-ҳаво — октябрь ойидан апрель ойигача бўлган даврда беш ва ундан кўп кун давомида иқлимий меъёрдан 7 градус ва ундан паст бўлган ўртача суткалик ҳаво ҳарорати кўрсаткичлари.
Ҳозирги кутилажак совуқлик тўлқини ҳудудларда кетма-кет беш кун иқлимий меъёрдан 7 даражадан паст ҳароратларни бермаслиги максимумга яқинлашган ва бу тўлқинга аномал совуқ об-ҳаво таърифини бериш ноўрин, — дейди Эркин Абдулаҳатов.