Бугун 13 ноябрь, 2019 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳасанбой Дўстматовнинг проф боксдаги дебюти! Унга ким рақиблик қилади?

Ҳасанбой Дўстматовнинг проф боксдаги дебюти! Унга ким рақиблик қилади?

Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўстматов профессионал боксда дебют жангини ўтказади.

“Olamsport” маълумотига кўра, Ҳасанбой 10 ноябрь куни Хитойда дебют қилади. Ушбу жангда Дўстматовга хитойлик Де Бин Жоу рақиблик қилади.

Таъкидланишича, Жоу шу кунга қадар проф боксда бешта жанг ўтказиб, уларнинг учтасида ғалаба қозонган. Битта жангда мағлуб бўлган бўлса, яна биттасида дуранг қайд этилган.

Бундан ташқари, Дўстматовнинг проф боксдаги иккинчи жанги санаси ҳам маълум — 30 ноябрь. Мазкур жанг эса Монако (Франция) да бўлади. Ҳозирча ушбу жангда Ҳасанбойга ким рақиб бўлиши аниқ эмас.

Киритилди: 18:42 23.10.2019. Ўқилди: 991 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!