Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) июнь ойи якунларига кўра янгиланган рейтингни эълон қилди.
Ушбу рейтингдан 8 ўзбекистонлик боксчи ўрин олган бўлиб, уларнинг 3 нафари ўз вазн тоифаларида 1-ўринни эгаллаб турибди. Исроил Мадримов эса супер ярим ўрта вазн чемпиони ҳисобланади.
Июнь ойида янгиланган рейтинг қуйидагича кўриниш олди:
Ҳасанбой Дўстматов — (минимал вазн) 1-ўрин (ўтган ойда 1-ўрин);
Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн) — ўтган ойдаги сингари 1-ўрин;
Муҳаммад Шехов (биринчи ярим енгил вазн) — 10-ўрин (ўтган ойда ҳам 10-ўрин);
Отабек Холматов (ярим енгил вазн) — 5-ўрин (ўтган ойда 4-ўрин эди);
Ботир Аҳмедов (супер енгил вазн) — 13-ўрин (ўтган ой 10-ўринда эди);
Шаҳрам Ғиёсов (ярим ўрта вазн) — ўтган ойдаги сингари 1-ўрин;
Исроил Мадримов (супер ярим ўрта вазн) — вазн чемпиони;
Бектемир Мелиқўзиев (супер ўрта вазн) — 5-ўрин (ўтган ой 4-ўринда эди).
Маълумот учун, 3 август куни Теренс супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби, ўзбекистонлик Исроил Мадримовга қарши жанг қилади. Улар ўртасидаги қарама-қаршилик Лос-Анжелесда бўлиб ўтади.
Профессионал боксда мағлубиятсиз ҳаракат қилаётган Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини 3 август куни Мадримов жанг қиладиган аренада ўтказишини маълум қилган эди.