Бугун 7 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ҳасанбой Дўсматов проф боксда Шаҳрам билан бир оқшомда жанг қилади

A A A
Ҳасанбой Дўсматов проф боксда Шаҳрам билан бир оқшомда жанг қилади

Профессионал бокснинг биринчи ўта енгил (-48,99 кг) вазн тоифасида фаолиятини бошлаётган Ҳасанбой Дўсматов ноябрь ойининг сўнгги кунида профессионал боксдаги дебют жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, Дўсматов 30 ноябрь куни Монако пойтахти Монте-Карло шаҳрида жойлашган казино марказида бўлиб ўтадиган бокс кечасида рингга кўтарилади. Эътиборли томони шу куни Дўсматов билан бирга супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Шаҳрам Ғиёсов (9 та жанг, 9 та ғалаба, 7 та нокаут) ҳам рингга кўтарилади.

Ҳозирча иккала боксчининг ҳам рақиби ким бўлиши маълум эмас. Аввалроқ Дўсматов биринчи жангидаёқ Жаҳон чемпионлиги камари учун рингга чиқиши мумкинлиги хабар берилганди.

Киритилди: 17:56 04.10.2019. Ўқилди: 3326 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!