Камала Ҳарриснинг Fox телеканали бошловчиси Брет Байер билан суҳбати жуда қизғин бўлди. Хусусан, журналист унинг гапини бўлиб, яна саволлар берганида Ҳаррис ундан жавобини тугатиб олишга рухсат беришини қайта-қайта сўради.
"Менинг лавозимдаги вақтим Жо Байден президентлигининг давоми бўлмайди", деди Ҳаррис интервьюда ва у раҳбарликнинг янги авлоди бўлишини, Оқ уйга янги ғоялар олиб кириш ниятида эканлигини айтди.
Трамп сайловолди кампанияси расмийлари Ҳарриснинг бу интервьюсини “фалокат” деб атади.
“Камала ғазабланган, ҳимояланган позицияда ва америкаликлар дуч келаётган муаммолар учун жавобгарликдан воз кечган”, деди Трамп кампаниясининг матбуот котиби Керолайн Ливитт.