Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши "Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси"нинг 128-моддасига кўра, энг кам иш ҳақининг уч баравари (608 минг 190 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Мазкур ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:
энг кам иш ҳақининг тўрт баравари (810 минг 920 сўм) миқдорида жарима солишга;
ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.