Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ҳар йили ноябрда "Кексалар учун туризм ойлиги" ўтказилади

Ҳар йили ноябрда "Кексалар учун туризм ойлиги" ўтказилади

"Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" Ҳукумат қарори (340-сон, 28.05.2020 й.) қабул қилинди.

Қарор билан ҳар йили 1 ноябрдан 30 ноябргача "Кексалар учун туризм ойлиги" деб эълон қилинди.

"Кексалар учун туризм ойлиги" доирасида ҳудудлардаги туризм инфратузилма объектлари томонидан ихтиёрий тақдим қилинадиган чегирма ва акциялар тўғрисида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг веб-саҳифаларида эълон қилиб борилади.

Ҳар йили 1 октябрга қадар I гуруҳ ногиронлиги бўлган саёҳат қилувчи кексалар рўйхати шакллантирилади ва улар учун "Саёҳат барча учун!" хайрия саёҳати лойиҳаси доирасида мамлакат бўйлаб йилига бир маротабадан кўп бўлмаган саёҳат ташкил қилинади.

Шунингдек, маҳаллий бюджет ва унинг орттириб бажарилган қисмидан ўзгалар парваришига муҳтож ва ёлғиз кексаларнинг турар жойлари таъмирланади.

Қарор билан Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Киритилди: 12:48 29.05.2020. Ўқилди: 1784 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!