Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳар йили апрель ойининг биринчи ҳафтаси “Китобхонлик ҳафталиги” этиб белгиланди

A A A
Ҳар йили апрель ойининг биринчи ҳафтаси “Китобхонлик ҳафталиги” этиб белгиланди

Ҳукумат қарори (781-сон, 14.12.2020 й.) билан 2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури тасдиқланди. 

Аҳоли, аввало, ёшларнинг маънавий-маърифий, бадиий-эстетик талабларига жавоб берадиган китобларни юксак сифат билан чоп этиш, нашриётлар ва ижодкорлар фаолиятига кўмаклашиш, болаларга мўлжалланган адабиётларни чоп этишни қўллаб-қуватлаш Дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

✅ Дастур қуйидаги 3 босқичда амалга оширилади:

👉 биринчи босқич – 2020-2021 йилларда  китобхонлик маданиятини ривожлантириш бўйича ташкилий-ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

👉 иккинчи босқич – 2022-2023 йилларда китобхонликка оид инфратузилмани мустаҳкамлаш;

👉 учинчи босқич – 2024-2025 йилларда ёшларнинг китобхонлик маданиятини жадал ривожлантириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ўсиши ҳисобига инсон капитали сифатини яхшилаш.

📚Қарорга кўра, 2021 йилдан бошлаб ҳар йили апрель ойининг биринчи ҳафтаси “Китобхонлик ҳафталиги” этиб белгиланди.

📋 Шунингдек, қарор билан тасдиқланган Дастурни 2020-2021 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”га кўра, нашриётлар томонидан ёзувчиларга ажратиладиган гонорар масаласини такомиллаштириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилган. 
 

Киритилди: 19:25 14.12.2020. Ўқилди: 2956 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!