Fаcеbook бош директори илгари зиддиятларга дуч келган AҚШ президентлиги сайловларида ғолиб чиқиши мумкин бўлган Жо Байден ҳақида очиқчасига гапирди. “Умид қиламанки, биз биргаликда ишлаш йўлларини қидирамиз ва топамиз”, деди тадбиркор.
Бундан ташқари, Цукерберг Демократ Байден AҚШнинг навбатдаги президенти бўлишини оммавий равишда эълон қилди. У Байденнинг сайловда ғалаба қозонганлигини биринчи марта тан олди. Бунгача бизнесмен ушбу мавзуга изоҳ бермаганди.
«Мен учун сайловларнинг натижаси аниқ. Байден бизнинг кейинги президентимиз бўлишига ишонаман. Одамлар сайловлар адолатли ўтганига амин бўлишлари керак. Бу гапим Трампга овоз берганларга тегишли", – деди Цукерберг ўз компанияси ходимлари билан онлайн учрашув пайтида.
Эслатиб ўтамиз, январь ойида Байден The New York Times газетасига берган интервьюсида Цукербергни “ҳақиқий муаммо” деб атаган эди. Ушбу мавзу бўйича савол бизнесменга онлайн учрашув пайтида ҳам берилганди лекин жавоб олинмаган.