Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Носирова Раъно Раҳимовна Ҳамширалар академияси ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар қилди.
Фаолияти давомида Раъно Носирова Яккасарой туман 45-сонли оилавий поликлиника терапия бўлими бошлиғи, бош шифокор муовини, туман кўп тармоқли марказий поликлиника бош шифокорининг даволаш ишлари бўйича муовини, 59-сонли оилавий поликлиника бош шифокори лавозимларида ишлаган.
II даражали “Саломатлик” ордени билан тақдирланган Р. Носирова тайинловга қадар, Чилонзор туман тиббиёт бирлашмаси – марказий кўп тармоқли поликлиника бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.