Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ҳаммабоп тест…

A A A
Ҳаммабоп тест…

“ЯНГИЛИККА ҚАНДАЙ ҚАРАЙСИЗ?”

 

 

Замонлар ўзгармоқда, кундан- кунга техника ривожланмоқда. Бундан ташқари, ҳар куни тонгда кўчага чиқамиз-у, қандайдир янги буюмга кўзимиз тушади. Хўш, сиз янгиликларга қандай муносабатдасиз? Ушбу тест орқали ўзингизни текшириб олинг.

1. Ресторанга ёхуд ошхонага овқатланиш учун келдингиз-у, стол устида янгича овқатга кўзингиз тушди. Бу овқатнинг қандайлигини аниқлашга уриниб кўрасизми?

А) Йўқ, бошқа овқатга буюртма бераман (3 балл)

Б) Сўраб ўтирмайман (1 балл)

В) Ҳа, бу ҳақда билишим шарт (2 балл)

2. Интернетда яхши ишлайсизми?

А) Бошқаларнинг ёрдами билан ишлайман (2 балл)

Б) Ўзимга тўлиқ ишонган ҳолда (1 балл)

В) Ҳали Интернетда ишлаб кўрмаганман (3 балл)

3. Ҳаво шари пастлаб келаётганини кўрсангиз, хаёлингизга нималар келади?

А) Хайрият, фалокатларсиз қўниб оладиган бўлди (2 балл)

Б) Мен бекордан бекорга ҳаётимни хавф остига қўймаган бўлардим (3 балл)

В) Шарда парвоз қилиш учун кутилмаган ҳодисаларга тайёр туриш лозим (1 балл)

4. Кийим алмаштириш сизга роҳат бахш этадими?

А) Фақат байрамларда (2 балл)

Б) Йўқ, бу менга ёқмайди (3 балл)

В) Ҳа, тез-тез кийим алмаштириладиган маросимларни хуш кўраман (1 балл)

5. Дўстингиз сизга янги спорт тури билан шуғулланишни таклиф қилди. Рози бўласизми?

А) Аввал бу спорт тури билан бироз шуғулланиб кўриш керак (2 балл)

Б) Йўқ, қўлимдан келмайди деб қўрқаман (3 балл)

В) Бажонидил рози бўламан (1 балл)

6. Уйни капитал таъмирлашни сиз:

А) Мутахассисга ишониб топширасиз (1 балл)

Б) Ўзингиз таъмирлайсиз (3 балл)

В) Яқин дўстларингизни таклиф этасиз (2 балл)

7. Дунёнинг машҳур модалар уйларига ташриф буюриб, янги кийимларингизни кўпайтиришни истармидингиз?

А) Йўқ (2 балл)

Б) Албатта (1 балл)

В) Бундай нарсалар мени унчалик қизиқтирмайди (3 балл)

НАТИЖАЛАР:

7—11 балл. Янгиликка интилмайсиз. Эскича яшаб қолишни маъқул кўрасиз. Унутманг, бу туришда замондан орқада қолиб жиддий муаммоларга дуч келишингиз мумкин.

12 —16 балл. Янгиликларга қизиқасиз, аммо меъёридагина муносабатдасиз.

17 —21 балл. Синаб кўришни ёқтирадиган одамсиз. Ҳеч бир янгилик сизни четлаб ўтмайди. Фақат бу нарса ҳаётингизни боши берк кўчага олиб кириб қўйишидан ҳам қўрқасиз.

 

АЁЛЛАР УЧУН ТЕСТ

 

“РАШК АЗОБИ СИЗГА ТАНИШМИ?”

 

Кўпчилик аёлларимиз гарчи оилавий ҳаётда жимгина яшасалар-да, қалбларининг туб-тубида турмуш ўртоқларига нисбатан кучли рашк ўти ёнади. Улар ҳар сонияда эркакнинг садоқатига гумон назари билан боқиб, ўзларини ўзлари қийнашади. Қуйидаги тест шу масалани ҳал этишда ёрдам берса ажаб эмас.

1. Турмуш ўртоғингиз қисқа муддатга сиз эмас, дўстлари билан қаергадир дам олишга кетмоқчи. Сиз унга рухсат берармидингиз?

А) Албатта, мен эримга ишонаман (1 балл)

Б) Эркаклар бирга бўлганда ҳар қандай нарсани кутса бўлади. Рухсат берсам-да, мана шу хаёл менга азоб бераверади (2 балл)

В) Йўлдан қайтаришга уринаман (3 балл)

2. Ниманидир ўзгартириш мақсадида ўтмишни ортга қайтаргингиз келадими?

А) Йўқ, мен ўтмишни эслашни истамайман (1 балл)

Б) Ҳа, шунда ҳаммасини бошидан бошлашга имкон туғиларди (3 балл)

В) Баъзан шу ҳақда ўйлаб қўяман (2 балл)

3. Эрингиз сизнимас, ишхонами, кўчадами кимнидир бошқасини афзал кўраётгандек туюладими?

А) Йўқ (1 балл)

Б) Бўлиб туради (2 балл)

В) Тез-тез шундай хаёлга бораман (3 балл)

4. Ёстиқдошлар бир-биридан сир яшириши мумкинми?

А) Ҳа (1 балл)

Б) Ҳеч қачон (3 балл)

В) Билмадим (2 балл)

5. Музейда сизни нима кўпроқ ўзига тортади?

А) Суратлар мажмуаси (2 балл)

Б) Қуроллар коллекцияси (3 балл)

В) Тарихий бўлим (1 балл)

6. Дугонангиз лотерея ўйнаб катта пул ютиб олди ва сизга мақтана бошлади. Буни қандай қабул қиласиз?

А) Пулларни тежаб-тергаб сарфлашни маслаҳат бераман (2 балл)

Б) Ундан узоқроқ бўламан (3 балл)

В) Бу муносабатларимизга путур етказмайди (1 балл)

7. Турмуш ўртоғингиз кутилмаганда сизга гулдаста совға қилди. Сизга бу нарса шубҳали туюлмайдими?

А) Ҳа, чунки, у камдан-кам ҳолларда гул совға қилади (3 балл)

Б) Йўқ (1 балл)

В) Билмадим (2 балл)

 

НАТИЖАЛАР:

 

7-11 балл. Сизни ҳеч қачон рашк азобламайди. Шахсий эркинликка яхши муносабатдасиз.

12-16 балл. Рашкчисиз, аммо туйғуларингизни жиловлай оласиз. Кўпроқ ўзингизга ишонишга интиласиз.

17-21 балл. Жуда кўплаб аёлларни хавфли рақиб деб ҳисоблайсиз. Рашк сизни сал бўлмаса ақлдан оздирай дейди. Натижада уйингизда арзимаган баҳона билан катта жанжаллар юзага келади.

Манба: hordiq.uz
 

Киритилди: 22:27 25.06.2018. Ўқилди: 2752 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар