Ҳамас вакиллари Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича АҚШ вакиллари билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бормоқда.
Бу ҳақда Al-Jazeera хабар бермоқда.
Телеканалнинг ҲАМАСдаги манбаси делегациялар номини ошкор қилмасдан, музокаралар “сўнгги бир неча кундан бери давом этаётганини” даьво қилмоқда.
Қайд этилишича, маслаҳатлашувларда Ғазога гуманитар ёрдам етказилишини қайта тиклаш ва ўт очишни тўхтатиш масалалари кўриб чиқилади. Бошқа тафсилотлар берилмаган.