Фаластиннинг икки асосий фракциялари Хамас ва Фатx Қоҳирада бўлиб ўтган музокаралар доирасида урушдан кейинги Ғазо секторини бошқариш бўйича қўмита тузишга келишиб олди, деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВ музокарачиларга таяниб.
Хабарларга кўра, келишув таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисод ҳамда эксклавни қайта тиклаш ва ёрдам кўрсатишни янада бошқариш учун аксарияти Ғазодан бўлган 10-15 нафар сиёсий мустақил технократлардан иборат қўмита ташкил этишни назарда тутади.
Ноябрь ойида Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, агар қўмита минтақадаги вазиятни тўлиқ назорат қилиб, кундалик ҳаётнинг барча жабҳалари билан шуғулланса, Ғазо секторини бошқариш учун қўмита тузиш ғоясини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини эълон қилди.
«Бу таклиф мисрлик биродарларимиздан келган. Биз бунга ижобий жавоб бердик, бироқ шарт қўйдик: Ғазо сектори бошқаруви бутунлай минтақавий бўлиши керак», — деди ҳаракат.