ҲАМАС ўзининг янги раҳбари номини ошкор қилишни режалаштирмаяпти.
Ҳаракат вакилининг BBC'га маълум қилишича, хавфсизлик нуқтаи назаридан шундай қарорга келинган.
ҲАМАСнинг янги раҳбарлиги учун сайлов 2025 йилнинг март ойида бўлиб ўтади. Унгача эса беш кишидан иборат қўмита гуруҳ бошқарувини амалга оширади.
2024 йилнинг июлида Исроил ҳарбий кучлари ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳанияни ва октябр ойида унинг бу лавозимдаги вориси Яҳё Синварни ўлдирди.
BBC'нинг эслатишича, ҲАМАС 2000 йиллар бошида, ҳаракат ҳаммуассиси ва раҳбари Аҳмад Ясин ҳамда унинг вориси Абдул Азиз Рантиси бир ой ичида ўлдирилганида ҳам гуруҳ раҳбарининг исмини ошкор этмаган эди.