Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

ҲАМАС Трампга шахсий мактуб тайёрлади

A A A
ҲАМАС Трампга шахсий мактуб тайёрлади

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати АҚШ президенти Доналд Трампга гаровга олинган исроилликларнинг ярмини озод қилиш шарти билан шахсий мактуб тайёрлади - бунинг эвазига 60 кунлик ўт очишни тўхтатишни кафолатлаш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Fox News ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Телеканал маълумотларига кўра, мактуб ҳозир қатарлик воситачиларда. У «шу ҳафтадаёқ» Оқ уй раҳбарига етказилиши кутилмоқда.

Ўтган шанба куни ҲАМАС ҳарбий қаноти гаровга олинган 47 кишининг суратини эълон қилиб, Исроил армиясининг Ғазодаги операцияси муносабати билан «улар билан хайрлашишга» чақирди. Улар деярли икки йилдан бери тутқунликда сақланмоқда.

Киритилди: 21:57 22.09.2025. Ўқилди: 1874 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда