Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

ҲАМАС Қоҳирада музокаралар олиб бормоқда

ҲАМАС Қоҳирада музокаралар олиб бормоқда

Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху "вақтни бой беришга ҳаракат қилмоқда". Бу ҳақда араб ОАВларига Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатидаги манба маълум қилди.

“Қоҳирадаги музокараларнинг биринчи раунди тугади, Нетаньяху вақтни чўзишга ҳаракат қилмоқда. Биз музокараларнинг ушбу раундидан кейин ўз позициямизни кўриб чиқамиз, ҳаммаси Рафаҳ босқинидан олдингидек бўлмайди”, — деди манба.

Аввалроқ Reuters агентлиги исроиллик манбага таяниб, “Қоҳирада бўлиб ўтаётган музокараларда ҳеч қандай ютуқ йўқлиги” ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: 19:26 08.05.2024. Ўқилди: 923 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!