ҲАМАС илк бор Исроил қўшинлари Ғазода қолгани ҳолда келишувга розилигини маълум қилди.
WSJ нашри ёзишича, ҳаракат келишувга эришилса, икки томондан озод этиладиган шахслар рўйхатини ҳам воситачилар орқали тақдим этган.
Фаластин ҳаракатининг бундай қарори 27 ноябрда “Ҳизбуллоҳ” ва Исроил ўртасида тузилган тинчлик сулҳи билан боғлиқ бўлиши мумкин. Негаки шундан кейин ҲАМАС Исроилга қарши ёлғиз қолган.