Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

ҲАМАС Ғазо меҳнат вазири ўринбосарининг Ғазода ўлганини тасдиқлади

ҲАМАС Ғазо меҳнат вазири ўринбосарининг Ғазода ўлганини тасдиқлади

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Ғазо сектори меҳнат вазири ўринбосари Иҳоб ал-Ҳусайннинг ўлимини тасдиқлади.

Тегишли баёнот ҳаракатнинг Телеграм-каналида эълон қилинди.

“Ҳамас Ғазодаги Фаластин ҳукумати меҳнат вазири ўринбосари Иҳоб ал-Ҳусайннинг ўлими ҳақидаги хабарларни афсус билан тасдиқлайди”, — дейилади баёнотда. ҲАМАС ал-Ҳусайн Исроил томонидан Ғазо шаҳрини ўққа тутиши чоғида ҳалок бўлганини тасдиқлади ва унинг рафиқаси ва бир неча қизи аввалроқ анклавда ўлдирилганини қўшимча қилди.

Иҳоб ал-Ғусайн 2020-йилдан буён Ғазода меҳнат вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Киритилди: 22:47 07.07.2024. Ўқилди: 736 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!