Фаластин ташкилоти Телеграмда эълон қилган баёнотида Исроилнинг Ғазога қарши урушида минглаб фаластинлик болаларнинг ҳалок бўлиши учун Исроил ва унинг раҳбарларини суд қилишни талаб қилмоқда.
Фаластиннинг собиқ раҳбари Ёсир Арофат ташаббуси билан жорий этилган Фаластин болалари куни ҳар йили 5 апрелда нишонланади.
ҲАМАСнинг баёнотида таъкидланишича, "Ғазо секторида тажовуз бошланганидан бери тахминан 19 минг бола шаҳид бўлди, 39 мингга яқини эса ота-онасидан бирини ёки иккаласини ҳам йўқотди." Бу рақамлар Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинган маълумотларга мос келади.
Баёнотда яна шундай дейилади: "Жазосизлик муҳити халқаро ҳамжамиятнинг ҳаракатсизлиги шароитида оккупантларни фаластинлик болаларга қарши жиноятларини кучайтириш учун рағбатлантирмоқда. Биз инсон ҳуқуқлари ташкилотларини оккупация жиноятларини фош этиш ва фаластинлик болаларни ҳимоя қилиш бўйича ўз масъулиятларини тўлиқ бажаришга даъват этамиз."