Суриянинг Ҳалаб шаҳрида комендантлик соати эълон қилинди. Чекловлар 8 январь куни соат 13:30 дан кучга кириб, кейинги хабарга қадар амал қилади.
Сурия армияси маълум қилишича, комендантлик соати Шайх Мақсуд, Ашрафия ва Бани Зайд туманларида жорий этилган. Фуқаролар PKK/YPG объектлари ва позицияларидан узоқроқ бўлишга чақирилди.
Шунингдек, соат 13:30 дан бошлаб ушбу ҳудудларда PKK/YPG позицияларига қарши ҳарбий операциялар олиб борилиши маълум қилинди.