Бугун 24 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳаж вақти жазирама туфайли камида 550 киши ҳалок бўлди

Ҳаж вақти жазирама туфайли камида 550 киши ҳалок бўлди

Саудия Арабистонида камида 550 нафар зиёратчи ҳаж вақтида жазирама туфайли ҳалок бўлди. Бу ҳақда исмини ошкор этмаган араб давлатларининг дипломатик доираларидаги манбаларига таяниб, The Guardian хабар берди.

Маълум қилинишича, жасадлар Маккадаги энг йирик ўликхоналардан бирига етказилган, қурбонларнинг 323 нафари Миср фуқаролари, 60 нафари эса иорданияликлар ҳисобланади. Бу йил ҳаж вақтида Маккада ҳаво ҳарорати деярли 52 даражага етмоқда.

Саудия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳаво ҳарорати кескин кўтарилишидан огоҳлантирган ва зиёратчилардан соат 11:00 дан 15:00 гача очиқ ҳавода бўлмасликни сўраган.

  • 16 июнь куни Саудия Арабистонида Иорданиядан келган 14 нафар зиёратчи ҳалок бўлгани, яна 17 нафари бедарак йўқолгани хабар қилинганди.
  • Ўлимга асосан иссиқлик ёки тиқилинч сабаб бўлган.
  • Ҳозирда Маккада 1,8 миллиондан ортиқ зиёратчи ҳаж амалини адо этмоқда
Киритилди: 11:48 19.06.2024. Ўқилди: 1399 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!