Бугун 11 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳаж-2025 мавсуми: Бу йил зиёратчиларнинг оқими камайдими?

Ҳаж-2025 мавсуми: Бу йил зиёратчиларнинг оқими камайдими?

Бу йил сўнгги 30 йил ичидаги энг сокин ҳаж мавсуми бўлди.

Маълумотларга кўра, 2025 йилги Ҳаж мавсуми сўнгги ўттиз йил ичида (пандемия йилларини ҳисобга олмаганда) энг кам одам иштирок этган ҳаж бўлди — жами 1,67 миллион зиёратчи. Бу ўтган йилгидан 160 мингга кам.

Таққослаш учун: 2012 йилги Ҳажда рекорд даражада — 3,16 миллион киши қатнашган, бу 2025 йилдаги сезиларли пасайишни яққол кўрсатмоқда.

Зиёратчилар сонининг камайишига иқтисодий инқироз, виза чекловлари ва сиёсий беқарорлик сабаб бўлган.

Хожиларнинг 1,5 миллиони хориждан ташриф буюришди, 166 минги маҳаллий зиёратчилар бўлди. Зиёратчилар 171 та давлатдан келишган.

GASTAT статистик ахборотида қайд этилишича, эркак зиёратчилар сони – 877 минг 841 нафар, аёл зиёратчилар сони эса – 795 минг 389 нафарни ташкил қилган. Саудияга зиёратчилар энг кўп ҳаво ҳудуди орқали, самолётларда кириб келган.

Киритилди: 22:49 08.06.2025. Ўқилди: 690 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!