Бугун 8 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ҳафта давомида айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин

Ҳафта давомида айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин

Душанба кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятида айрим жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Сешанба куни Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида айрим жойларда, шунингдек, кечаси ва эрталаб Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида айрим жойларда момақалдироқ билан бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Чоршанба-пайшанба июн кунлари республика ҳудудининг катта қисмида асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шамол 7–12 метр/сония тезликда эсади, вақти-вақти билан 13–18 метр/сониягача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Чўл ҳудудларда 8 июнда баъзида 20–22 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати асосан +32…+37 даража, жанубда +39 даражагача бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда 8–12 июн кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Сел сув-тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкент шаҳрида душанба кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +35…+37 даража бўлади.

9 июнда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 10–12 июн кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан кечалари +21…+23 даража, кундуз кунлари +33…+35 даража бўлади.

Шамол 3–8 метр/сония тезликда эсади, вақти-вақти билан 10–12 метр/сониягача кучаяди, шаҳарнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилади.

Киритилди: Бугун 12:30. Ўқилди: 351 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!