Бугун 19 сентябрь, 2019 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳабиб Нурмагомедов Путин билан учрашади. Президентнинг ўзи бунга ваъда берди

Ҳабиб Нурмагомедов Путин билан учрашади. Президентнинг ўзи бунга ваъда берди

Россия президенти Владимир Путин Доғистонда UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов билан учрашади, дея ёзмоқда «РБК».

30 ёшли спортчи 7 сентябрь куни америкалик Дастин Порьени мағлуб этиб, чемпионлик унвонини ҳимоя қилди.

Путин эса спортчи билан шахсан кўришиб, уни табриклашини маълум қилган. У бу ҳақда 1999 йилги Доғистондаги жангариларга қарши курашда қатнашган кўнгилли жангчилар билан учрашувда айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил октябрида Ҳабиб Конор Макгрегорни мағлуб этган, жангдан сўнг эса муштлашув вужудга келганди.

Орадан бироз вақт ўтиб эса Путин Ҳабиб билан учрашиб, унинг отасидан ўғлини қаттиқ жазоламасликни сўраганди.

Киритилди: 20:00 12.09.2019. Ўқилди: 1003 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!