Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Гвардиола «Ювентус» таклифини рад этди

Гвардиола «Ювентус» таклифини рад этди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Ювентус»нинг жиддий таклифига қарамасдан пул орқасидан қувмади.

Eurosport’нинг хабар беришича, Турин клуби раҳбарияти испаниялик мутахассисни жамоа бош мурабийлигида кўришни истади ва у учун йилига 20 миллион евродан ортиқ маблағ тўлашга тайёр эди. Гвардиола эса таклифни рад этди.

Эслатиб ўтамиз, 2018/19 йилги мавсум «Манчестер Сити» Гвардиола қўл остида Премьер лигада ғалаба қозонди. Эндиликда эса жамоанинг асосий мақсади — Европа Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш.

Гвардиола рад жавобини бергандан сўнг Маурицио Сарри «Ювентус» бош мураббийлигига асосий номзод бўлиб турибди.

Manba: daryo. uz

Киритилди: 21:15 12.06.2019. Ўқилди: 1370 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!