Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Гвардиола: "Мавсум энди бошланмоқда"

Гвардиола: "Мавсум энди бошланмоқда"

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жорий мавсумдаги Англия Премьер-лигаси учун кураш ҳақида фикр билдирди.

“Ҳозир ҳамон ноябрь, бу лигaда ноябрда ҳеч нарса аниқланмайди. Февралда нима бўлади, мартда нима бўлади — ҳеч ким билмайди. Эҳтиёткор бўлиш керак. Эндигина мавсум бошланяпти. Ноябрь ойидаги халқаро танаффус тугади — эндиликда ҳар 3–4 кунда ўйин. Ҳақиқий мавсум энди бошланади. Асосийси — юқори ўринларга яқин туриш ва мавсум охирига титул учун кураш имкони билан етиб бор. Агар эртага ютиб олсак, муҳим қадамни қўйиб олган бўламиз", — деди Гвардиола матбуот анжуманида.

Премьер-лига жадвалида “Сити” ҳозирча 2-ўринда, етакчи “Арсенал”дан 4 очко кам тўплаган.

Шанба куни “Манчестер Сити” сафарда “Ньюкасл”га қарши муҳим баҳс ўтказади.

Киритилди: Бугун 19:09. Ўқилди: 153 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!