Қашқадарё вилояти Ғузор туманида 7 октябрь куни юз берган йўл-транспорт ҳодисасида икки киши вафот этди, деб хабар беради вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати.
ЙТҲ соат 14:20 ларда Қоратикан маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўлда содир бўлган. Ҳайдовчи Б.Т. бошқарувидаги Mercedes-Benz автомобили қаршисидан келаётган ҳайдовчи Қ.С. бошқарувидаги Labo билан тўқнашган.
Оқибатда Labo ичида бўлган 2 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.